Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологларининг VIII съезди ўз ишини бошлади. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия, Дания, Италия, Нидерландия, Франция, Чехия каби йигирмага яқин давлат ҳамда мамлакатимиздан беш юздан зиёд олим, шифокор ва ёш тадқиқотчилар қатнашмоқда.
5 май — “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун.
Озод ва обод юртда яшаймиз. Истиқлолнинг йигирма тўрт йили тарих олдида қисқа фурсатдек туюлса-да, мамлакатимизда шу даврда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Бу йўлда бошқаларга ўрнак кўрсатиб, халқ ва Ватан манфаати йўлида фидокорона хизмат қилаётган юртдошларимиз меҳнатини муносиб баҳолаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йил 16 январда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берган ва таркибий ўзгаришлар жараёнларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, тармоқлар рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг биринчи чорагида макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини сақлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди ва уларнинг ижроси таъминланди.
Истиқлол туфайли кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб турмуш шароити яратишга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами янада кенгайди. 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудида кекса авлод вакилларига ғамхўрлик алоҳида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Қашқадарё вилояти телевидениеси кўрсатувларининг эфир вақти 18 соатга узайди. Ҳудуд аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида информацион дастурлар кўлами кенгайтирилиб, янги ва қизиқарли теледастурлар эфирга узатилмоқда. Вилоят телерадиокомпаниясига келтириб ўрнатилган замонавий ускуналар эса аҳолига узатилаётган кўрсатувлар қамровини 63 фоиздан 81 фоизгача ошириш имконини берди. 2016 йилга бориб кунлик кўрсатувлар вақтини 24 соатга етказиш кўзда тутилмоқда.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018