Мамлакатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” республика кўрик-танловининг мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида Ўзбекистон мобиль алоқа миллий оператори — “UZMOBILE” томонидан GSM тармоғи ишга туширилди. Бу янгилик мобиль алоқа бозорида янада фаол иштирок этиш, юқори тезликда маълумот узатишнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, абонентларга сифатли ва арзон хизматлар кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистонда 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга қаратилган давлат сиёсати изчил амалга оширилаётгани самарасида улар барча соҳада улкан ютуқларни қўлга киритмоқда.
Навоий давлат кончилик институти олимлари томонидан муқобил энергия манбалари асосида ишлайдиган кўча ёритқичлари яратилди. Атроф-муҳит мусаффолигига хизмат қилувчи ушбу ихтиро Навоий шаҳрида ўтказилган VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Андижонда “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилмоқда. Куни кеча Наманган шаҳрида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди.
Мустақиллик туфайли кўҳна ва бетакрор тарихимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англашга кенг имконият яратилди. Хусусан, бугунги кунда жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган Алишер Навоий сингари улуғ аждодларимиз фаолияти ва бебаҳо мероси билан кенг жамоатчилик, халқимизни ошно этиш, аждодларимизнинг буюк хизматларини тарғиб қилиш борасида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018