Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 06 Октябрь 2015
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида “Ипак йўлида туризм” йигирма биринчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси иш бошлади.
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Кимё соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Зокиржон Салимов 75 ёшида вафот этди.
Замонавий дунёқараш ва чуқур билимга эга, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбияланган, ватанпарварлик ҳисси юксак авлодни вояга етказиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.
Уйчи туманидаги “Жўрабек алоқа сервис” хусусий корхонасида фанер ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунда терак ва бошқа дарахтлардан асосий хом ашё сифатида фойдаланилмоқда.
СЕУЛ, 5 октябрь. ЎзА махсус мухбири Ирода УМАРОВА хабар қилади. Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форумининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу галги анжуман «Корея Республикаси билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуига бағишланди. Унда Жанубий Корея, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.
Президентимиз жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига ташрифи давомида кўплаб соҳалар равнақига доир таклиф ва тавсияларни бердилар.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан юртимизда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Парламент қуйи палатасининг мажлиси кун тартибига киритилган масалалар аввалроқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатининг депутатлар гуруҳи йиғилишларида муҳокама қилинган эди.
Ўн тўққиз ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли ўтказмоқда.