Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 21 Октябрь 2015
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Марказий Осиё саноат ҳафталиги — Central Asian Industrial Week — 2015” халқаро лойиҳаси ўз ишини бошлади.
Маданият ва маърифатнинг, умуман, башарият тараққиётининг қадимий бешикларидан бўлмиш юртимизда азалдан сўзга ҳурмат, тил синоатларига эҳтиром кўрсатиб келинган. Чунки одам отли муҳтарам тушунчанинг замирида “Тил” деган мислсиз неъмат ётиши, унинг асос устуни тил эканлиги ҳаётий ҳақиқатдир.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон экологик ҳаракати, БМТ Тараққиёт Дастурининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида янги “Экобоғ” барпо этишга бағишланган акция ташкил қилинди.
Жиззахда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳиндистонлик ишбилармон ҳамда тадбиркорларнинг савдо кўргазмаси иш бошлади.
Наманганда вилоят экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи иқтисодий муносабатлардаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда.
Бухорода вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Тил — маънавият кўзгуси” мавзуида анжуман ташкил этилди.
Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган “Ahoy” кўргазмалар марказида “Solids Rotterdam — 2015” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир кукунли ва донадор моддаларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ҳамда сақлашга ихтисослаштирилган сотувчи ва харидорларни бир жойга жамлади.
Навоий шаҳридаги “Heating Radiators” масъулияти чекланган жамиятида уй ҳамда ташкилотлар учун алюминий иситиш радиаторлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Аслиддин Калоновнинг “Туйғулар дунёси” деб номланган ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Фарғона политехника институтида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Мунозара” тўгараклари жамоаларининг республика турнири бўлиб ўтди.