Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 01 Октябрь 2015
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди.
Тошкент шаҳрида “Шаҳарнинг юқори технологияли инфратузилмаси” мавзуида Ўзбекистон — Япония конференцияси бўлиб ўтди.
Ёш авлод таълим-тарбияси — машаққатли ва шарафли юмуш. Устоз отангдек улуғ, деган асрий ҳикмат, ўзбекона лутф замирида ҳам ана шу ҳаётий ҳақиқат мужассам. Шу боис истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласи давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш эзгу қадрият даражасига кўтарилган. Айниқса, истиқлол йилларида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгайди. Аввало, ёши улуғ инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланиб, тегишли қонунлар, Президентимизнинг Фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида шогирдларим тинимсиз сим қоқишди: “Устоз, юксак мукофот муборак бўлсин!” Ҳаяжоним ичимга сиғмади. Севинчдан кўзимга ёш қалқиди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Яшнобод туманидаги 198-умумтаълим мактабида “Маърифат ва эзгулик ёғдуси — устозларга таъзим” деб номланган маънавий-маърифий кеча ва спорт мусобақаси ташкил этилди.
Куни кеча қишлоққа йўлим тушганида, биринчи устозим ҳузурига бордим. Доимгидек юзларида табассум, кўзларида эса чексиз меҳр ифодаси.