Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 19 Сентябрь 2014
Андижон шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчилар эндиликда тегишли ҳужжатларни интернет орқали ҳам расмийлаштиришлари мумкин. Ўтган қисқа муддатда мазкур интерактив хизматдан 70 нафар тадбиркор фойдаланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида кўҳна ва навқирон Термиз шаҳри Президентимиз Фармонига кўра, “Амир Темур” ордени билан мукофотланди.
Президентимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида “Биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган фикр-мулоҳазалар бугун барчамизнинг хаёлимиздан ўтаётгани ҳақида гапирганларида, энг аввало, ўзим яшаётган Мингбулоқ туманининг яқин ўтмишдаги манзаралари кўз ўнгимда гавдаланди.
Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари тобора янгича шаклларда намоён бўлаётган одам савдоси муаммосига дуч келаяпти. Мазкур қинғир иш билан шуғулланадиганлар “қармоғи”га миллионлаб кишилар илинмоқда.
Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани марказида иш бошлаган “Интер текстиль” масъулияти чекланган жамияти жамоаси экспорт амалиётларини йўлга қўйиш мақсадида дастлабки маҳсулотлари намуналарини хориждаги бир қатор савдо компанияларига юборди.
Пойтахтимизда “Миллий интернет-журналистикани ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика илмий-амалий семинари бошланди.
Мамлакатимизда ана шу шиор остида“Болалар китоби” республика фестивали бошланди.
Ўзбекистон спорт делегацияси XVII Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрига етиб келди.
Олот тумани ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган йигирмата тураржойга кўркам дизайндаги дарвозалар ўрнатилди.
Деҳқонобод туманидаги “Шўртан” газ-кимё мажмуига қарашли ишлаб чиқариш цехида 12 турдаги энергия тежамкор лампалар тайёрлаш ўзлаштирилди.