Ҳадемай, барчамиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз — мустақиллигимизнинг қутлуғ 23 йиллигини катта тантана сифатида нишонлаймиз. Бу йилги айём тадбирлари Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида ўтказилиши айни халқимиз дилидаги туйғуларни, фикрларни ўзида яққол ифода этгани билан янада аҳамиятлидир.
Жаноби Олийлари!
Римга қайтганимдан сўнг, 2014 йилнинг 5-6 июнь кунлари «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференция муносабати билан Ўзбекистонга ташрифим давомида кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром ва юксак меҳмондўстлик учун Сизга чин дилдан самимий миннатдорлик изҳор этиш менга қувонч бағишлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонуннинг “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасида ижро этилиши юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, давлат қўмитаси томонидан бу борада муаяйн ишлар бажариб келинаяпти. Жумладан, ҳар йили давлат геодезия пунктлари ҳолати мониторингини юритиш, назорат қилиш ва уларнинг ишчи ҳолатини тиклашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Ўз навбатида, замонавий навигация технологияларини қўллаган ҳолда геодезия тармоқларини яратиш, такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Япониянинг Окинава оролига “Неогури” тўфони кириб келиши муносабати билан мазкур ҳудуддан жами 500 мингдан ортиқ киши эвакуация қилиниши билдирилди, дейилади “NHK” телеканали хабарида.
Жумладан, 130 минг нафар одам Мияко оролига, 113 минг нафар аҳоли вакили Урасоэ шаҳрига, 96 минг киши эса Гинован шаҳрига вақтинча кўчирилади. Тўфон аллақачон Окинавадаги 22 минг хонадонни электр энергиясиз қолдирди. Самолёт ва поездлар қатнови тўхтатилди.
Синоптикларнинг айтишича, “Неогури”нинг марказида шамолнинг тезлиги сониясига 70 метрни ташкил этаяпти. Соҳил бўйларида тўлқинларнинг баландлиги 14 метргача етмоқда.
Олимлар Ер юзида яшаган энг катта қушни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот иши якунларини эълон қилишди.
Ушбу жонивор суяклари 1983 йилда Жанубий Каролина штатида, аэропорт қурилиши вақтида топилган эди. Палеонтологлар уни энг замонавий техника воситалари ёрдамида узоқ вақт ўрганишди.
Аниқланишича, қуш қанотларининг узунлиги 6,5 метрга тенг бўлган. У тўрт миллион йил муқаддам яшаган. Тадқиқотга оид барча қизиқарли маълумотлар “Proceedings of the National Academy of Sciences” журналида нашр этилди.
Ўтган дам олиш кунлари Италия соҳил қўриқчилиги хизмати вакиллари томонидан Африкадан ноқонуний йўл билан келган 2600 нафардан зиёд муҳожир қутқариб қолинди.
“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, улар Гамбия, Эритрея, Судан, Конго Демократик Республикаси фуқароларидир. Статистика маълумотларида қайд этилишича, сўнгги ярим йил ичида Италия қирғоқларига Африкадан ана шундай йўл билан 63 мингдан ортиқ муҳожир кириб келган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018