Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 29 Июль 2014
Р. ИРМАТОВНИ «ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Бразилияда футбол бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Ирматов муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон фарзандлари истеъдод ва маҳорат, билим ҳамда заковат бобида ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда яна бир карра намойиш қилди.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида 9 марта ҳакамлик қилиб рекорд ўрнатган Равшан Ирматовга
юртимиз ободлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқдалар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Корд Майер-Клодт билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг “Жаҳон” АА мухбири германиялик дипломат билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2014 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган Сирдарё вилояти фаоллар йиғилишида жорий йилнинг олти ойида воҳа иқтисодиётида барқарор ўсиш суръати таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6,9, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,9, халқ истеъмоллари ҳажми 5, чакана савдо ҳажми 12 фоиз ўсгани алоҳида қайд этилди. Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар ҳажми 440 миллиард сўмга етказилиб, 9,7 фоиз ўсди.
лизинг берувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланганидан далолатдир
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Испанияда ишсизлик даражаси 25 фоиздан пасайди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Европа Марказий банкининг интернетдаги расмий сайтига номаълум хакерлар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилди.