Яқинда Шўрчи туманидаги “Шўрчи мебель ишлаб чиқариш” корхонаси фаолияти кенгайиши ҳисобига ўн нафар коллеж битирувчиси ушбу жамоага ишга қабул қилинди.
— Ҳозир 100 турдаги мебеллар тайёрлаяпмиз, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Менглимурод Нормуродов. — Маҳсулотларимиз сифати ва кўриниши билан турдош мебеллардан тубдан фарқ қилади. Хусусан, махсус дастгоҳлар ёрдамида мебель жиҳозларига шарқона нақшлар солинмоқда. Натижада нафақат маҳаллий буюртмачилар, балки хорижлик ҳамкорларимизга ҳам мебелларимиз манзур бўлаётир. Ҳозир эса хитойлик мижозларимиз буюртмаси устида ишлаяпмиз.
Сирдарё соҳилидаги сўлим шаҳар — Бекобод аҳолиси Соғлом бола йилининг яна бир туҳфасини қабул қилиб олди.
Шаҳарнинг 14-даҳасида “Ўзметкомбинат” ОАЖ ҳомийлигида янги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Қувноқ шаҳарча” номли бу муассасада 330 нафар кичкинтой таълим-тарбия олиши учун барча шарт-шароит муҳайё қилинган.
Шинам ётоқхона, мусиқа, спорт зали ва майдонча, кутубхона, ўқув-услубият ва тиббий муолажа хоналари болажонлар хизматида. Ҳомийлар бир йўла замонавий ўқитиш анжомлари, кўнгилочар жиҳоз ва ўйинчоқлар ҳам тортиқ қилишди.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Ёнилғисиз ҳаракатланадиган дунёдаги илк самолёт дастлабки парвозини амалга оширди.
“Евроньюс” телеканали хабарида айтилишича, “Airbus E-Fan” деб номланувчи мазкур мўъжаз лайнер электр энергияси ёрдамида ҳавога кўтарилган. У Парижга 23 километр яқин масофадаги Туссу-ле-Нобль шаҳри тепасида учган.
“Airbus” электросамолёти икки кишига мўлжалланган бўлиб, унинг узунлиги 6,7, қанотлари эса 9,5 метрга тенг. Унда бир соат парвоз қилиш учун атиги 2 евро сарфлаш кифоя.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018