Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 29 Май 2014
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 28 май куни Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Уюшган жиноятчилик, терроризм, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Латвия қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Чехия Республикасининг Чарлес университети тадқиқотчилари ҳамда маҳаллий мутахассисларимиздан таркиб топган қўшма экспедиция аъзолари Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Ватанимиз тарихига доир кўплаб янги маълумотларни қўлга киритишмоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Ўзбекистон — болалар нигоҳида” мавзуида кўргазма-танлов ташкил этилди. Унда Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг 1 — 4-синф ўқувчилари муқаддас диёримиз, унинг мафтункор табиати, боқий анъана ва қадриятларимиз, тобора обод бўлиб бораётган шаҳару қишлоқлар тасвирланган расмлари билан фаол қатнашди.
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Қизилқум санъати ғунчалари” XI анъанавий болалар фестивали бўлиб ўтди.
Олот туманида енгил саноат корхоналари сони “Бухоро нью текстиль” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан яна биттага кўпайди.
Айни пайтда пойтахт вилоятидаги 29 та қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида бир минг 50 та замонавий уй-жой барпо этилмоқда.
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги мавжуд 1200 га яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисми қишлоқ жойларга тўғри келмоқда.
Маълумки, Президентимиз томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун яқинда кучга кирди.