“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган коммунал, транспорт, капитал қурилиш соҳалари ва қурилиш индустрияси корхоналарининг тармоқ саноат ярмарка ва кооперация биржасида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш жараёнлари намойиш этилмоқда.
Маълумки, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида Тошкентда аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчилари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Ички ишлар вазирлиги Академиясида Президентимизнинг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ҳамда шу йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда пойтахтимиздаги юридик коллежлари ва Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ўқувчи ҳамда ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташаббуси билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманида ер унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва “Фаол” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ёшларнинг оила қуриш кўникмаларини ошириш ва улар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш чораларини кўришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Қашқадарёлик ёшлар ҳам “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг финал босқичига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Айтиш жоизки, ушбу вилоятда йилдан-йилга спорт инфратузилмаси такомиллаштирилиб, барча шарт-шароит тобора яхшиланиб бораётгани туфайли минглаб ўғил-қизлар Олимпиада дастуридан ўрин олган спорт турларини пухта ўрганиш, нуфузли беллашувларга муносиб тайёрланиш имкониятига эга бўлишаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018