Пухта меъморий ечим
  • 28 Январь 2016

Пухта меъморий ечим

Марҳамат туманида иш бошлаган “Orifjon ota” шифо масканининг уч қаватли биноси ўзига хос услубда безатилган.

Бежирим мармар тошлар, деворларга ишланган миниатюралар ва бадиий асарлар унга алоҳида кўрк бағишлаган. Иситиш ва ёритиш тизимлари ҳам пухта меъморий ечим асосида ўрнатилган.
Уч миллиард сўмлик банк кредити ҳисобига қад ростлаган 130 ўринли муассасада даволаш ва ташхис қўйиш жараёни Андижон тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ёрдамида амалга оширилади. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг кекса авлод вакиллари бу ерда бепул ва имтиёзли асосда даволаниш имкониятига ҳам эга.
Бош шифокор Дилшодбек Йўлдошевнинг таъкидлашича, муассасанинг сув ҳавзасида Полвонтош қишлоғидаги икки минг метр чуқурликдан олинувчи маъданли сувдан фойдаланилади. УЗИ, ЭКГ, вибромассаж ускуналари, компьютерлашган “NUGA BEST” аппарати умуртқа поғонасидаги хасталикларни даволашга хизмат қилади. Тренажёр залига эса сўнгги русумдаги жиҳозлар ўрнатилган.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn