Саломатлик учун сармоя
  • 16 Декабрь 2015

Саломатлик учун сармоя

Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Инвестиция дастури доирасида қиймати 3 миллиард 400 миллион сўмлик хирургия биноси фойдаланишга топширилди.

Натижада умумий жарроҳлик, урология, невротравматология, анестезиология-реанимация бўлимлари ҳар жиҳатдан қулай ва замонавий шароитга эга бўлди. Бинобарин, зарур ташхис асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қабул бўлимида текширувларни марказлашган ҳолда ўтказиш имконияти яратилди.
— Янги бинода ҳам беморлар, ҳам тиббиёт ходимлари учун қатор қулайликлар мавжуд, — дейди марказ бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Баҳодир Тешабоев. — Масалан, ҳар бири икки-уч ўринга мўлжалланган хоналар ичимлик суви билан таъминланган. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти кислород тармоғига уланган. Ваҳолонки, аввал сунъий нафас олдириш муолажасини фақат алоҳида хоналарда бажариш мумкин эди. Шунингдек, жарроҳлик блокимиз ҳам тиббиётнинг белгиланган талабларига тўлиқ жавоб беради.
Айтиш лозимки, муассасада илғор тиббий технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, турли касалликларни даволашда тиғсиз жарроҳлик усулидан кенг фойдаланилаётир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn