“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу муассаса ҳудудда истиқомат қилаётган 1800 нафардан зиёд отахон ва онахонларнинг саломатлиги сақлашда муҳим ўрин тутади. Беморларга ташхис қўйиш ва даволашни намунали амалга ошириш мақсадида ушбу маскан зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамширалар беморлар қабулини ташкил этишдан ташқари, патронаж асосида ҳам, тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.