Тиббиёт муассасасининг кўркам биноси
  • 02 Апрель 2015

Тиббиёт муассасасининг кўркам биноси

Баҳорнинг энг фусункор айёми кенг нишонланаётган айни кунларда Қарши шаҳридаги вилоят онкология диспансерининг янги биноси ишга туширилди.
Бу ердаги мавжуд иншоотлар ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди. Мазкур мақсадлар учун жами 5 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
— Ҳозир муассасамизда 250 нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда, — дейди бош шифокор Тўрақул Холиқов. — Бу ерга ўрнатилган замонавий жиҳозлар ва энг сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконини беради. Эндиликда чет элга бориб, даволанишга ҳожат қолмади.
Таъкидлаш керакки, Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ҳамда қўшимча бинолар бунёд этиш учун 2014 йил давомида 15 миллиард 700 миллион сўмликдан ортиқ сармоя сарфланди.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn