Хасталикни беш дақиқада аниқлайди
  • 24 Октябрь 2014

Хасталикни беш дақиқада аниқлайди

Бухоро шаҳридаги  “Кармен плюс” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий диагностика маркази қурилиб, ишга туширилди.

Лойиҳани рўёбга чиқаришда унинг ташаббускори Дилмурод Аҳадовга банк томонидан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик кредит маблағи қўл келди.
— Марказимиз энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган, — дейди шифокор Робия Идиева. — Улар нафақат вилоятимиз, балки республикамизда ҳам саноқлидир. Шулардан бири калпоскоп деб аталади. У саратон касаллигини эрта аниқлаб, унинг олдини олишга кўмаклашади. Биз бу ускуналарда ишлаш учун ўз малакамизни оширдик. Умуман, марказимиздаги замонавий тиббий аппаратлар билан касалликларни аниқлаш учун беш дақиқа кифоя қилади, холос.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn