— Ҳиндистонга бориб юрагимни даволатиб келмоқчи эдим, — дейди бемор Жаҳонгир Султонов. — Уларнинг ўзлари келиб қолишгани мушкулимни осон қилди.
Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва поликлиникаси ҳамда кардиология марказида ўтказилган кўрикдан аҳоли мамнун бўлди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.