Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса, чиқариб ташланди.
Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.
Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.