Тадбир аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш, оилалар ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш орқали ходимлар, уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.
Марафон йўналиши бўйлаб спортчилар, санъаткорлар, ёш ижрочилар ҳамда бадиий ҳаваскорлик дасталари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган -маданий тадбирларнинг уюштирилгани баҳсларга байрамона руҳ бағишлади.
Якунда мусобақанинг турли ёш тоифасида 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган ҳаваскор спортчилар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.