Унда Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон давлатларидаги 47 та тиббиёт олий таълим муассасасидан талабалар иштирок этди.
Жумладан, тадбирда қатнашган Самарқанд давлат тиббиёт институти жамоаси вакиллари болалар хирургиясининг долзарб масалалари бўйича маърузалар қилди. -Уларнинг чиқишлари юксак эътироф этилиб, олтин медаль ва I даражали диплом билан тақдирланди.
— Маърузаларнинг илмий етуклигини дунёга таниқли олимлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди, — дейди институт илмий ишлар бўйича проректори Шуҳрат Юсупов. — Мутахассислар Самарқанд давлат тиббиёт институти талаба ёшлари илмий тўгараги ижодий фаолиятига ҳам юқори баҳо бердилар.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.