Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 06 Февраль 2018
2018 йилнинг 7 февраль куни Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди.
Бугун 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан айни мавзуда ўтказилган тадқиқот жиддий аҳамиятга молик, қизиқарли ва кутилмаган натижаларни тақдим этди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси халқаро рейслар учун авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат берилди.
Аёл ва оила. Уларни бир-биридан айро ҳолда тасаввур қилиш қийин. Зотан, Яратган мўъжизаси саналган аёл зоти ўз бахту саодатини, аввало, оилада ва фарзандлари қиёфасида кўрса, оиладаги файзу бараканинг, меҳру оқибатнинг барқарорлигида аёл ўрни ҳамда таъсирини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Халқ ноиблари таъкидлаганларидек, уларнинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишга хизмат қилади.
Мамлакатимизда тадбиркорлик қилиш учун барча шароит яратилган. Аммо шунга қарамай, ноқонуний фаолият олиб бораётган фуқаролар учраб турганлиги асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нарх-навоси ўсиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди.
Сайёрамиз экологиясининг қалқони бўлган ўрмонларни асраш, яшил майдонларни кенгайтириш давримизнинг долзарб масалаларидан биридир. Боиси табиатнинг “яшил қўрғони” кун сайин қисқариб, маълум қисми бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турибди.
Яқинда давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятига ташрифи давомида канопчиликни ўзлаштириш, бу орқали қимматбаҳо хом ашё етиштириш, уни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.