Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 18 Январь 2018
Қутлов!
Ҳа, шундай! Таниқли кинорежиссёр ва сценарист бугун 60 ёшни “урди”. 1958 йил Олмалиқда таваллуд топган истеъдод эгаси ўзининг “Абдуллажон”, “Бомба”, “Яратганга шукур”, “Кичкина табиб”, “Ойижон”, “Осмондаги болалар – 1-2”, “Ватан”, “Қўрғошин”, “Қовун”, “Хазонрезги”, “Дадам бетоб” каби фильмлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган.
Навоий кон-металлургия комбинати 1-ГМЗ кон бошқармаси 2-цехининг катта устаси Мақсуд Долиев янгилик яратди. Яъни унинг инновацион ишланмаси амалиётга татбиқ этилиши туфайли корхонадаги мажбурий техник тўхталишлар
уч баравар камайиб, бутловчи қисмлардан фойдаланиш муддати икки ҳисса ошди.
Америкалик ва австралиялик олимлар томонидан саратон касалининг энг кўп тарқалган ўнта туридан саккизтасини энг эрта босқичда аниқлаб берадиган янги “CancerSEEK” ташхис тести ишлаб чиқилди.
Қозоғистоннниг Актюбинск вилоятида юз берган ва элликдан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетган автобусдаги ёнғин салонда очиқ оловнинг бензинли манбасидан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда “Aeeroworld Aviation” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор шаҳрилик бир гуруҳ ўсмирлар янги йилда катта туҳфага эга бўлди. Улар учун ҳудудда болалар-ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу йил февраль ойидан “The World Series Boxing”(WSB) ярим профессионал бокс лигасининг VIII мавсуми бошланади.
Хитойда давом этаётган йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси япониялик рақиблари 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.