Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 22 Август 2017
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси эртага — 2017 йил 24 август куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
Мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт тизимининг ўрни беқиёс. Чунки транспорт кириб борган жойларда бошқа инфратузилма объектлари ҳам пайдо бўлиши оддий ҳақиқат.
“Инсонларнинг дарду ташвишини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир”.
Адабиётшунос Баҳодир Каримовнинг “Абдулла Қодирий ва герменевтик тафаккур” номли монографиясида ёзувчи ижодининг адабиётшуносликда ўтган асрнинг 20-йилларидан то сўнгги давргача бўлган турли-туман ёндашув ва талқинлари герменевтик тафаккур такомили нуқтаи назаридан тадқиқ этилади.
Қашқадарё вилояти фермерлари Ҳамдўстлик давлатлари ҳамда Европанинг бир қатор мамлакатларига 240 тоннадан зиёд қовун экспорт қилишди.
Кеча Тошкент шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг ғолиблари ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Озод юрт тўлқинлари” X медиа-фестивали ўтказилди.
Яқинда АҚШда чоп этиладиган нуфузли “Foreign Affairs” журналининг электрон сайтида “Марказий Осиёда умидбахш тараққиёт” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақола қароргоҳи Вашингтон шаҳрида жойлашган Америка ташқи сиёсати кенгаши вице-президенти Илан Берман қаламига мансуб.
Навоий вилоятининг Кармана туманида маҳаллий ҳокимлик, прокуратура ва ҳудудий Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар билан бир қаторда, бетакрор маданияти ва анъаналари, хушманзара табиати ҳамда файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этиб келаётган мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туризм индустрияси ҳамда инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.