Шу ҳафта бошида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида экспертлар иштирокида бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида депутатлар уларни янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Айни пайтда биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига атрофлича тушунтириш, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этиш борасида амалий ишлар бошланди. Газетамизда ушбу долзарб қонун лойиҳалари юзасидан материаллар бериб борилмоқда. Албатта, бу юртдошларимизнинг фаол фуқаролик позициясини намоён этишларига, таклифларини билдиришларига имкон яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 2 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Инсон қачон ўзини бахтиёр ҳис этади? Қачонки, юрти тинч, оиласи хотиржам, эртасидан кўнгли тўқ, Ватан ичра кичик ватани — ўз бошпанасига эга бўлса. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шаҳару қишлоқларимизда кечаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан кўзланган мақсад ҳам шу — одамларни бугунги ҳаётидан рози қилиш.
Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ таъминотидан дебитор қарздорлиги бир неча триллион сўмга етгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай вазият юзага келишига, авваламбор, таъминотчи корхоналар томонидан зарур чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя қилиши етарлича таъминланмагани, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими яхши жорий этилмагани, идоравий назорат лозим даражада ўрнатилмаганлиги ҳамда Суд департаменти фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар сабаб бўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018