Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қайси даврада Паркентнинг мусаффо об-ҳавоси, гўзал табиати, қўлигул боғбонлари, ширин-шакар узумлари, ёқутранг гилослари ҳақида сўз борса, қувончдан ўзимга сиғмай кетаман. Чунки мен ҳам шу ерликман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан бўлган учрашувда Паркент истиқболи хусусида билдирган эътирофи, фикр-мулоҳазалари жонажон манзилнинг давлатимизга, халқимизга нақадар азизлиги яна бир бор исботини топди.
Ўзбек бахшичилик мактабининг тўрт забардаст вакили — Ислом шоир Назар ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Муҳаммадқул Жомурод ўғли — Пўлкан шоир Самарқандда яшаб, ижод қилган улкан сўз санъаткорлари сифатида маълум ва машҳур. Куни кеча вилоят марказидаги Шоирлар боғида уларнинг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичида жамият ҳаётининг барча жабҳасини изчил ривожлантириш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратишга жадал интилмоқда. Албатта, буларга эришиш учун инновацияларни амалиётга кенг татбиқ этиш, профессионал таълимни ривожлантириш, илмий ишланмалар сифатини ошириш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим ўрин тутади.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида “Саломатлик” поезди ташкил этилиб, унга ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор доирадаги мутахассислар жалб қилинди. Мазкур гуруҳлар таркиби мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали соҳа вакилларидан иборат.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018