Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, департаментлар мудирлари, вазирлар, қўмита ва компаниялар раисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси мажлисида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар идоралараро комиссияси ахбороти тингланди. Унда сенаторлар, прокуратура тизими ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ҳамда Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари аъзолари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, шунингдек, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида халқимизнинг бой ўтмиши, маданий меросини чуқур ўрганиш ва асраб-авайлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатлар ҳамда элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни ва юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ташқи ишлар вазилиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16-йиғилишида иштирок этади.
Соғлом, фаровон ва осуда ҳаёт инсон учун чинакам бойликдир. Тиббий нуқтаи назардан, озиқ-овқат рационида балиқ маҳсулотлари бир йилда ўртача 11-12 килограммни ташкил қилиши бу йўлда муҳим омил бўлиб, унинг бош мия фаолиятини яхшилаш, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, организмдаги моддалар алмашинуви жараёнида аҳамияти ниҳоятда катта. Қолаверса, балиқ эндокрин хасталиклар профилактикасида муҳим восита ҳисобланади. Уни ва мойи фармацевтика ҳамда омихта ем саноатининг муҳим хом ашёси бўлган балиқнинг айрим йирик турлари терисидан пойабзал, сумка ва бежирим камарлар ҳам тайёрлаш мумкин.
Эркин иқтисодий зоналар — мамлакат инвестициявий жозибадорлиги кўзгуси. Мазкур омил ушбу манзилларда ишлаб чиқариш қувватларининг халқаро интеграциялашуви ҳамда бозор географияси кенгайишига хизмат қилади. Қолаверса, бу иқтисодиётнинг замон талабларига мослашуви, ишлаб чиқаришнинг юқори технологиялар билан жиҳозланиши имконияти ҳам демакдир.
2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018