Давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам оладиган фуқаролар рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармонида келтирилган.
Халқаро ташкилотлар анжуманларида иштирокчи давлатларнинг раҳбарлари, одатда, муҳим масалалар юзасидан кенгашиш асносида узоқ муддатли қарорларни қабул қилишлари баробарида, кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ҳам белгилаб олишади. Олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилишини бевосита ҳукумат таъминлайди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисининг фаолияти айнан шунга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда партия ҳамда унинг -парламент қуйи палатасидаги фракцияси томонидан Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.
Ўтган бир йил мобайнида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида том маънода янги саҳифа очилди. Халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, шунинг баробарида, аҳоли кенг қатламида бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бош мақсадга айланди. Бошқача айтганда, ҳамма жабҳада инсон манфаатлари устуворлигига қаратилган ислоҳотлар бугунги шиддатли замон талабига мос равишда жадаллашди. Бу борада тарихий аҳамиятга эга қатор қонун ҳужжатлари, давлат ва ҳудудий дастурлар ижрога йўналтирилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида юксак минбардан туриб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, замонамизнинг демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология каби энг долзарб мавзулар қаторида ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратди.
Миллий курашимиз тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айтишларича, ўша -вақтларда “Алпомиш”, “Гўрўғли” достонларидаги каби чинакам афсонавий қаҳрамонлар вояга етган экан. Нима бўлганда ҳам, аждодларимиз руҳияти, орзу-умидлари, она-Ватанга муҳаббати, мардимайдонлиги асрлар чегарасидан ўтиб келаётган ана шу ўлмас асарларда мужассам.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018