Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 04 Сентябрь 2015
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади.
“Евроньюс” телеканали орқали эфирга узатилаётган, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган лавҳани 155 давлатда 370 миллиондан ортиқ томошабин кузатиб бормоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.
Ҳаётдан розилик, бугунги тинч ва осуда кунлар учун шукрона, эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишонч инсон умрининг мазмунини белгилайди, десак, айни ҳақиқатдир. Буни биз, хотин-қизлар учун истиқлол йилларида яратилган кенг имкониятлару мисли кўрилмаган шарт-шароитлар мисолида янада теранроқ ҳис этиш қийин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаларининг Билимлар кунидаги дастлабки сабоғи Мустақиллик мавзуига бағишланди. Олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М. Иноятов ҳамда бошқалар Президентимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” китобида илгари сурилган ғоя ва фикрларнинг баркамол авлод келажаги, таълим-тарбиясидаги аҳамияти ҳақида мароқли ҳикоя қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида бу йил ўқишга кирган тингловчиларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашди.
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат санъат музейида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида музейлар ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қўрғонтепа туманидаги Ғайрат маҳалласида спорт-соғломлаштириш маркази иш бошлади. Ушбу лойиҳа рўёбига 200 миллион сўм йўналтирилди.