Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 28 Октябрь 2015
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қизғин давом этмоқда.
Наманганда 2015 йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 августдаги “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида “Тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда солиқ тўловчиларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар” мавзуида видеосеминар ташкил этилди.
Шу кунларда Алиёр ва Музайян Ориповлар хонадонидан меҳмон аримайди. Қариндош-уруғ, дўсту биродарларнинг нияти — янги тураржойга кўчиб ўтган икки ёшнинг бахту қувончига шерик бўлиш. Обод уйнинг файзли дастурхони атрофида дуога қўл очган кексалар юртимиздаги тинчлик ва фаровонликка кўз тегмасин, ёшларга ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиз омон бўлсинлар, дея ният билдиришмоқда...
Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Маҳалланинг энг ораста қизлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунланди.
Учқўрғон туманида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан барпо этилган картинг спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Чехиянинг Брно шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ташкил этилган Гран-при туркумидаги халқаро турнирда терма жамоамиз аъзоси Анастасия Сердюкова бир йўла тўртта медалга сазовор бўлди.
Бухорода стол тенниси бўйича болалар ва қизлар ўртасида республика анъанавий турнири бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги ҳамда 2004 — 2008 йилларда туғилган қизлар ўртасида “Қизилқум зеболари” мусобақаси ўтказилди. Унда республикамизнинг барча ҳудудидан 160 нафар спортчи қатнашди.
Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, улар ҳисобидан иқтисодиётда ўсиш суръатларини, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.