Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 22 Октябрь 2015
Бугун юртимиз бўйлаб фидокорона меҳнат сарҳисобининг шукуҳи кезиб юрибди. Яъни қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштирган республикамиз фермерлари ва барча дала меҳнаткашлари юксак муваффақиятни нишонлашмоқда.
Навоий ижодининг салмоқли қисмини унинг насрий асарлари ташкил қилади. Яна шуниси эътиборни ўзига тортадики, улуғ адиб уларни (1481-1482 йилларда яратилган “Вақфия”ни истисно қилганда) умрининг сўнгги йилларида яратган.
Сўнгги йилларда Гулистон туманидаги “Юлдузхон Бокирхон боғи” фермер хўжалигида бир неча фаолият турлари йўлга қўйилиши натижасида ўндан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг жорий йил тўққиз ойи якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Пойтахтимизда Ўзбекистон қаттиқ фойдали қазилмаларининг инвестициявий салоҳиятига бағишланган “Ўзгеоинвест — 2015” саккизинчи халқаро форум бўлиб ўтди.
Когон шаҳридаги 2-маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир-бирига ёндош қурилган қўшқаватли тураржойлар манзараси кўзни қувонтиради. Бу ердаги болалар майдончасида яратилган қулайликлар ҳам ҳавас қилгулик даражада.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти илмий ходимлари томонидан тайёрланган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигининг дастлабки жилдлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида латвиялик ишбилармонлар билан биргаликда амалий семинар ўтказилди. Латвия Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазирлиги делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилган мазкур анжуманда экологик тоза технологиялар соҳаси бўйича ўзаро тажриба алмашилди.