Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 08 Октябрь 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 08 Октябрь 2014
Среда, 08 Октябрь 2014 11:03

Аэропортдаги кўнгилсиз ҳодиса

Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги халқаро аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида икки самолёт тўқнашиб кетди.
Мазкур кўнгилсиз ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Шунга қарамай, “Ryanair” авиакомпанияси бўлиб ўтган воқеа учун йўловчилардан узр сўраган.
Маълум қилинишича, аэропортда бир самолётнинг қаноти иккинчисининг орқа қисмига тегиб кетган. Юз берган воқеа юзасидан Авиациявий ҳодисаларни тергов қилиш бўлими (AAIU) текширув олиб бориши айтилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Среда, 08 Октябрь 2014 11:03

Маҳорат ва истеъдод талқинлари

Пойтахтимизда ҳамда Бухоро шаҳрида “Ўхшашлик. Тасаввур ва борлиқ” шиори остида ўтказилаётган еттинчи халқаро Тошкент фотобиенналеси қизғин давом этмоқда.
Хусусан, кеча Тошкент фотосуратлар уйида очилган туркум мавзулардаги кўргазма санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Среда, 08 Октябрь 2014 11:02

Ижобий ҳолат кузатилди

Жорий йилнинг августида Франция меҳнат бозорида сўнгги ўн ой ичида биринчи марта ижобий ҳолат кузатилди.
Яъни мазкур ойда мамлакатдаги меҳнат биржаларига иш сўраб мурожаат қилганлар сони 11 минг кишига камайган. Бу июлдаги кўрсаткичдан 0,3 фоиз камдир.
Манбада келтирилишича, 2013 йилнинг октябридан 2014 йилнинг июлига қадар Францияда ишсизлик даражаси кескин ошиб, меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сони 3,42 миллион кишига етган. Ушбу кўрсаткич мамлакатдаги ишга лаёқатли аҳолининг 10,2 фоизини ташкил этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Компьютер технологиялари ишлаб чиқарувчи “Hewlett-Packard” компанияси ўз фаолиятини икки йўналишга ажратади.
Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар тарқатди. Улардан бири компьютерлар ва принтерлар ишлаб чиқаради. Мазкур компанияга “Hewlett-Packard”нинг амалдаги ижрочи директори Мег Уитман раҳбарлик қилади. Серверлар, маълумотларни сақлаш тизимлари, таъминот дастурлари савдоси ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадиган иккинчи компанияни директорлар кенгаши аъзоси Патрисия Руссо бошқаради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Среда, 08 Октябрь 2014 10:48

Табиий офат талафоти

Японияда жунбушга келган “Фанфон” тўфони транспорт қатновини издан чиқарди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Биз ўз олдимизга қўйган буюк марраларни эгаллаш йўлида кундалик ҳаётимизда амалга ошираётган, бутун дунё тан олаётган режа ва дастурларимиз, ўсиш суръатларимиз, кундан-кунга қиёфаси ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган гўзал ва бетакрор она юртимиз, энг муҳими, ривожланган мамлакатлардаги тенгдошлари билан тиллашув ва беллашувга тайёр бўлиб, тобора ҳал қилувчи куч даражасига кўтарилаётган сиз, азиз ёшларимиз, фарзандларимиз билан биз кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Сахифа 2, барчаси 2