Халқаро мусобақалардаги муваффақият
  • 06 Октябрь 2016

Халқаро мусобақалардаги муваффақият

Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. 

Дунёнинг олтмишдан зиёд давлатидан тўрт юздан ортиқ ёш шахматчи қатнашган мусобақанинг 14 ёшгача болалар ўртасидаги баҳсларида Нодирбек ўн бир имкониятдан саккиз очко жамғариб, совриндорлар қаторидан жой олди. 

* * *

Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди.  

Жумладан, спортчиларимиздан Аҳмат Алимбеков вазни 86 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. 75 килограммгача спортчилар баҳсида эса Фазлиддин Ваҳобов бронза медаль билан тақдирланди.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn