Унда ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Султонов дастлаб яккаликда бош совринни қўлга киритди. Кейин эса Шаробиддин Абзалов билан жуфтликлар беллашуви финалида россиялик Тимур Игамбердиев ва қозоғистонлик Павел Петров тандемини 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қизлар ўртасидаги жуфтликлар баҳсида россиялик Камила Раҳимова билан бирга кортга чиққан ҳамюртимиз Камола Умарова ҳам бош соврин соҳиби бўлди.
Фазлиддин АБИЛОВ.