Тажрибали спортчимиз вазни 74 килограммгача бўлган таэквондочилар баҳсида габонлик Хермен Дюппасау, полинезиялик Ремуэла Тинирау, таиландлик Пиратеп Сила-Он, Жанубий Корея вакили Хун Ким ва малилик Исмоил Кулибалини мағлубиятга учратиб, ана шундай натижага эришди.
Жаҳон чемпионатида Никитадан ташқари Жасур Бойқўзиев, Сарвар Шералиев, Дмитрий Шокин, Максим Рафалович, Владислав Хан ва Динара Мамадиброҳимова каби иқтидорли таэквондочиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаяпти.
Фазлиддин АБИЛОВ.