Осиё чемпионатидаги муваффақият
  • 28 Апрель 2015

Осиё чемпионатидаги муваффақият

Пойтахтимизда каратэ бўйича клублар ўртасида II Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси, Осиё каратэ федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин мамлакатидан 450 нафар спортчи ўзаро куч синашди.
Икки кун давом этган мусобақада каратэчилар кумитэ — яккама-якка кураш ҳамда  ката — комплекс машқ бажариш бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилди.
Қизиқарли курашларга бой кечган беллашувлар якунида ҳамюртларимиздан Иқбол Узоқов, Садриддин Сайматов, Фозил Собиров, Барно Мирзаева, Дилфуза Ниёзова, Замира Алиева, Ҳилола Бадалова, Мадина Шокирова, Дилноза Бакирова, Мафтуна Самадова, Наргиза Мадорипова, Баҳринисо Бобоева, Нодира Мамадалиева ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Шунингдек, жамоавий кумитэ баҳсларида вакилларимиз битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медаль билан тақдирланди. Жамоавий ката баҳсларида эса ўзбекистонлик қизлар кучли учликдан жой олди. Мусобақада умумий медаллар сони бўйича юртимиз каратэ усталари иккинчи ўринни эгаллади.


Фазлиддин АБИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn