Мотокроссчилар беллашуви
  • 21 Апрель 2015

Мотокроссчилар беллашуви

Навоий шаҳрида спортнинг мотокросс тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча ҳудудидан юз нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

Қизиқарли кечган беллашувлар якунига кўра, шахсий биринчиликда Тошкент вилоятидан Андрей Сазонов, мезбонлар вакили Иззат Қобилов ҳамда сурхондарёлик спортчилар Ҳамид Қорақулов ва Альберт Минязев ғолибликка эришди.
Умумжамоа ҳисобида Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри спортчилари кучли учликдан жой олди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn