Ёш шахматчилар баҳси
  • 16 Апрель 2015

Ёш шахматчилар баҳси

Навоий шаҳрида “Камолот” шахмат тахтаси” анъанавий республика турнирининг финал босқичи ўтказилди. “Кaмoлoт” ёшлaр ижтимoий ҳaрaкaти Марказий кенгаши томонидан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда юртимизнинг барча ҳудудидан 140 нафардан зиёд ўғил-қиз бешта ёш тоифасида ғолиблик учун дона сурди.

— Шахмат билан мунтазам шуғулланаман, — дейди навоийлик Озода  Рўзиқулова. — Ушбу мусобақада муваффақият қозонганим ўзимга бўлган ишончимни янада орттирди. Келгусида халқаро турнирларда Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришни мақсад қилганман.
Турнирнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида мезбон вилоят вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари шахматчиларига насиб этди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn