Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ғолиблари аниқланди
  • 09 Апрель 2015

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ғолиблари аниқланди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди.

Хусусан, рапира бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган беллашувларда италиялик Дамиано Росателли олтин медални қўлга киритди. У финалда ҳамюрти Франческо Ингаргиолани мағлубиятга учратди. Мазкур йўналишда бронза медаллар Хён Жин Янг (Жанубий Корея) ва Мёнгкан Хуанг (Хитой)га насиб этди. 
Қизлар ўртасидаги сабля мусобақаси ҳал қилувчи баҳсида Франция терма жамоасининг икки вакили — Каролин Гуроли ҳамда Манон Брунет ўзаро куч синашди. Якунда Каролин муваффақият қозонди. Ушбу йўналишда АҚШ спортчиси Сег Палмедо ва россиялик Анна Башта учинчи ўринни эгаллади.
Мазкур йўналишнинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда АҚШлик Эли Дершвитцга тенг келадиган рақиб топилмади. Италиялик Франческо Бонсанто кумуш, бельгиялик Эмиле Де Виссчер ва мисрлик Муҳаммад Амир бронза медали билан тақдирланди.
Франциялик Каролин Виталис шпага бўйича қизлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришди. Германия вакили Надин Сталберг, украиналик Юлия Свистиль ҳамда хитойлик Ксю Кин кейинги ўринларни банд этди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn