Футбол мавсумининг илк туҳфаси
  • 19 Февраль 2014

Футбол мавсумининг илк туҳфаси

Бу галги “футбол баҳори” олмалиқлик ишқибозлар учун чинакам туҳфалар билан бошланиши аниқ. Негаки, “Олмалиқ” футбол клуби жамоаси мухлисларга бири-биридан мазмунли ўйинлар кўрсатиш учун янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Бунинг боиси шуки, олий лигада тўп сураётган жамоа учун шаҳар марказида янги, кўркам ва замонавий стадион қуриб битказилди. Ҳудуд кўркини янада очиб юборган мазкур иншоот мукаммал архитектура, замонавий дизайн уйғунлигида барпо этилган бўлиб, жаҳон стандартларига тўла жавоб беради. Ўн икки минг ишқибозни сиғдира оладиган стадионга айлана бўйлаб алоҳида секторларга ажратилган қулай ўриндиқлар жойлаштирилган. Шунингдек, у меҳмонхона, тамаддихона, кийиниш ва ювиниш хоналари, анжуманлар зали, матбуот маркази ҳамда спортсевар ёшларга футзал, қўл тўпи, баскетбол, кураш, бокс каби спорт турлари билан шуғулланиш имконини берувчи спорт-соғломлаштириш мажмуалари, 3 та замонавий теннис кортига ҳам эга.
Ушбу стадионни “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ташаббускорлари бунёд этишди.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn