Майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалабага эришган учрашувни кузатиш учун “Бунёдкор” стадионига 20186 томошабин ташриф буюрди.
Шу тариқа 2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси янги рекорди ўрнатилди.
Томошабинлар ташрифи борасида олдинги рекорд 1-турда Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида қайд этилганди. “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини стадиондан 19632 томошабин кузатиб борган эди.