Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг дастлабки турида Непал спортчилари билан куч синашди. Ўйин тўлиқ вакилларимиз устунлигида кечди ва якунда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кеча иккинчи тур доирасида терма жамоамиз туркманистонлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди ва муддатидан олдин Осиё чемпионатига чиқди.
Шавкат ОРТИҚОВ
тайёрлади.