Мусобақада Александр Свечников найза улоқтириш бўйича жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлди. Узунликка сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Солиевга, диск улоқтириш бобида эса вакилимиз Ҳусниддин Норбековга тенг келадиган рақиб топилмади.
Хотин-қизлар ўртасида ядро ва диск улоқтириш бўйича София Бурханова иккита кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш беллашувларида Ҳусниддин Норбеков иккинчи поғонани банд этди. Хотин-қизлар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида Нозима Қаюмова кумуш медалга лойиқ топилди.
Ҳал қилувчи баҳслар арафасида...
2018 йил футбол бўйича Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш мусобақасида иштирок -этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунларда Туркияда ўқув-йиғин машғулотида қатнашмоқда.
Унда терма жамоага номзод футболчилар жалб этилган. Йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш кўзда тутилган. Ана шу беллашувлардан бири Саудия Арабистонининг “Ал-Тавон” клубига қарши ўтказилди. Ўйинда Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол вакилларимизга ғалаба келтирди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, футболчиларимиз саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувни 31 август куни сафарда Хитой терма жамоасига қарши ўтказади.
Фазлиддин АБИЛОВ.