Замонавий маркетинг ва реклама бозорида бўлаётган ўзгаришлар, тармоққа инновацион ишланмаларни татбиқ қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг аҳамияти... Бу мавзулар пойтахтимизда иш бошлаган “ADWEEK — 2018” — маркетинг ва реклама ҳафталиги давомида муҳокама марказида бўлади.
“Халқ сўзи” минбари
Аграр тармоққа инновацияларни кенг татбиқ қилиш, заминимизда етиштирилаётган хом ашёни ўзимизда қайта ишлашни чуқурлаштириш бугунги замон талабидир. Зеро, қишлоқ хўжалиги қанчалик саноатлашса, давлатнинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти шунчалик ортади, халқнинг турмуш фаровонлиги юксалади. Шу боис Ўзбекистонда кейинги пайтда илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий этишга жиддий эътибор қаратилаяпти. Ана шундай инновацион лойиҳалардан бири Бухоро вилоятида рўёбга чиқарилмоқда.
Биз фасллар келинчаги баҳорни, бетакрор шодиёна — Наврўзни қишнинг ўрталариданоқ соғина бошлаймиз. Булутлар биқинидан қуёш кўринганда энтикиб қўйишимиз ҳам, димоғимиз мусаффо ҳавони туйганда вужудимиз яйраб кетиши ҳам ана шу соғинч туфайлидир. Зеро, одам боласи туғилганидан бошлаб кўклам куртаклари сингари тирикликка, яшашга интилади. Энг қадимий, асл миллий байрам — Наврўз ана шу хислатларни ўзида мужассам этган гўзал айёмдир.
Ҳар бир мамлакатнинг куч-қудрати, салоҳияти ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг барқарорлигидан ташқари ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик билан ҳам ўлчанади. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги кунда навқирон авлодни эзгу ғоя ҳамда лойиҳалар атрофида бирлаштириш, уларни умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш долзарб вазифадир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018