Наманган вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув ишбилармонларга берилаётган имтиёз ва преференциялар, экспорт соҳасида яратилаётган қулайликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига бағишланди.
Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида давлат ва жамият ривожини издан чиқарувчи иллат — коррупцияга қарши курашиш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонун қабул қилингани, шу асосда аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Давлат дастури изчиллик билан амалга оширилаётгани, натижада 2017 йилнинг 9 ойида коррупция билан боғлиқ жиноятлар 2016 йилдагига нисбатан 33 фоиз камайганини таъкидлади.
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек, мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилишининг ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018