Тошкент шаҳрида “Ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзуида II Ўзбекистон — Россия ишбилармонлик форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Россия Федерацияси ишбилармон доиралари делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида уюштирилди.
Сайёҳлик соҳаси инвестицияларни кенг жалб этиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва шулар ҳисобига аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, қолаверса, халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш каби ўта долзарб масалаларнинг ижобий ечим топишида алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис ҳам Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўз мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиқиб, доимо халқаро ҳамжамиятни мазкур тармоқни фаол қўллаб-қувватлашга чақириб келади.
Яқинда Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлаймиз. Айтиш жоизки, Асосий Қонунимиз давлат мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, юртимизда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Айни чоғда у халқимизни озод ва обод Ватан, эркин ҳамда фаровон ҳаёт қуришдан иборат улуғ мақсад йўлида бирлаштирувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳа қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланмоқда. Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида «Жанубий Корея — Ўзбекистон» парламент дўстлик ассоциацияси, Ўзбекистон -Республикаси Олий Мажлисида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018