2016 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур -ҳужжатларни тақдим қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 71-сессияси мажлиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни ёд этиш маросими билан бошланди. Ушбу нуфузли анжуман иштирокчилари — БМТ вакиллари, 193 мамлакат делегатлари, давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, дипломатлар ва бошқалар Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Мамлакатимизда “ICTWEEK Uzbekistan — 2016” анъанавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Мазкур тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари уюшмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар XV Паралимпия ўйинларида 8 олтин, 6 кумуш, 17 бронза — жами 31 медални қўлга киритди.
Салкам икки ҳафта мобайнида барчамизга унутилмас ва ҳаяжонли онларни тақдим этган XV Паралимпия ўйинлари кўплаб номлар, иқтидорлар кашф қилинган, рекордлар янгиланган яна бир йирик спорт анжумани сифатида тарихдан жой олди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018