Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўра оладиган ва стратегик фикр юритадиган буюк шахс сифатида бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозонган эди. Хорижий мамлакатларнинг давлат ва сиёсат арбоблари, фуқаролари у кишининг вафотини чуқур қайғу билан қабул қилди, халқимизга ҳамдард бўлди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг VI анъанавий Республика форуми ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари раҳбарлари, масъул ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, саноат корхоналарининг ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани туфайли янги-янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ички бозорни сифатли халқ истеъмоли моллари билан тўлдириш баробарида, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошираяпти. “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси тизимидаги ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти бунга яққол мисол бўла олади. Чунки бугунги кунда республикамизда тайёрланаётган чарм, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг асосий қисми уларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мамлакатимизда Қурбон ҳайити кенг нишонланди. Меҳр-мурувват, оқибат, саховат каби халқимизга хос эзгу фазилатлар ифодаси бўлмиш ушбу айём дилларга сурур бахш этгани билан алоҳида қадрлидир. Байрам муносабати билан уюштирилган тадбирларда таъкидланганидек, истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи -Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг миллий-диний қадриятлари қайта тикланди.
Мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмасдан, миллий манфаатларимиз, узоқ ва давомли мақсадларимизни кўзлаб яшаш ҳамда меҳнат қилиш имконини берди. Пировардида тарихан жуда қисқа даврда юқори натижаларга эришдик. Бундай юксалишлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган ўзига хос ва ноёб тараққиёт йўлимиз — “ўзбек модели” самаралари бўлиб, шу асосда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимизнинг барча тармоғи жадал суръатда ривожланаётир.
Гулистон тумани марказий шифохонасининг даволаш мажмуаси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Пировардида турли муолажалар ва жарроҳлик амалиётларини самарали ташкил этишга қулай шарт-шароит яратилди. Шунингдек, тиббиёт маскани учун алоҳида артезиан қудуқ қазилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018