Жорий йил 17 сентябрда матбуотда эълон қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ички ишлар органлари мақоми, фаолиятининг шакл ҳамда усулларини ҳар томонлама тартибга солиш баробарида, унинг кенг кўламли ишини янги босқичга кўтаришга хизмат этиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан олти ой ўтгач, кучга киради. “Халқ сўзи” мухбири ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ҳаётий зарурати ҳақида парламент аъзолари ҳамда мутахассислар фикрлари билан қизиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 1 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ҳар бир ота-она фарзандлари камолини, бахту саодатини кўришни истайди, “Ўғил-қизларим ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етса, яхши ўқиб, ҳаётда ўз ўрнини топса”, дея ният қилади. Ана шундай эзгу тилакларнинг рўёбга чиқиши учун давлатимиз томонидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Навқирон авлод таълим-тарбияси, касб-ҳунар ўрганиши, муносиб турмуш шароитига эга бўлиши йўлида кенг имкониятлар яратилиб, катта куч ва маблағ сарфланаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018