Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисида мамлакатимизда демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, молия бозорини барқарорлаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди.
2015 йил 7 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Берлин, 2014 йил 14 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан бошладилар.
Пахта ҳосилининг чўғи юқори, сифатли ва эртаги бўлишини истаган фермерлар айни шу кунларда ғўза бошида парвона бўлиб, экинни чанқатиб қўймасдан суғориш, культивация қилиш, зараркунанда ва касалликлардан муҳофазалаш тадбирларининг маромида адо этилишига жиддий эътибор қаратишлари лозим.
Пойтахтимизда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг қурултойи ўтказилди. Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2010 — 2015 йиллардаги фаолияти ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган мазкур тадбирда делегатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Болгарияда математика фани бўйича ўтказилган 22-Халқаро олимпиадада элликдан ортиқ мамлакатдан етмиш бешта олий таълим муассасаси жамоалари қатнашди. Мазкур билимлар беллашувида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Механика-математика факультети талабалари ҳам ўз иқтидорларини намойиш этишди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018