Бугун дунёда давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий таъсирига қарамай, юртимизда иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларида барқарор ўсиш суръатларига эришилмоқда. Мустақиллик йилларида узоқни кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсати бу борадаги ютуқларнинг муҳим омили бўлаётир.
Пойтахтимизда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали келажагимиз ворисларини миллий истиқлол ғояларига садоқат, юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимиздаги ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш каби мақсадларни назарда тутиши билан аҳамиятлидир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Демократик кучлар блокининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Президентимиз шу йил 23 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида парламентдаги баҳс-мунозаралар, ғоя ва дастурлар, муқобил қонун лойиҳалари ўртасидаги рақобат энг муҳим, принципиал ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммолар бўйича ҳақиқий профессионал асосда амалга оширилиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.
Шаҳардаги “SUN FA” АЖ қўшма корхонасида бугун коллежларнинг 20 нафардан ортиқ битирувчилари меҳнат қилмоқда. О лтиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаган Шуҳрат Абдуманнопов, Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Бекзод Қодиров, Фарғона алоқа касб-ҳунар коллежини тугатган Равшан Исмоналиев шулар жумласидан бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий ускуналарни моҳирона бошқараяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018